Мадриднинг «Атлетико» клуби вингери Тьяго Альмада клубини ўзгартириш арафасида турибди.
Аргентина терма жамоасининг 25 ёшли футболчиси ватанига қайтишга яқин: «Ривер Плейт» трансферни 22 миллион еврога яқин сумма эвазига якунламоқда, хабар беради Atletico Universe аргентиналик журналистларга таяниб. Томонларга битимнинг сўнгги тафсилотларини келишиб олиш қолди, холос. Трансфер якшанба кунигача расмийлаштирилиши кутилмоқда.
Тьяго Альмада ўтган йилнинг ёзида Бразилиянинг «Ботафого» клубидан «матрасчилар» лагерига кўчиб ўтган эди. Диего Симеоне жамоаси сафида футболчи жами 40 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.













