Мадриднинг «Реал» клубидан Винисиус Жуниорнинг «Арсенал»га эҳтимолий ўтиши футболдаги энг кўп муҳокама қилинаётган мавзулардан бири бўлиб қолмоқда.
«Канонирлар» футболчи ва «қаймоқранглилар» ўртасидаги музокараларда юзага келган қийинчиликлардан фойдаланиб қолишлари мумкин. Бразилиянинг UOL Esporte портали хабарига кўра, «Арсенал» юлдузли ҳужумчига йилига «соф» 24 миллион евро маош тўлашга тайёр, шунингдек, футболчи ўз имиж ҳуқуқларининг 100 фоизини сақлаб қолади. Мадридда Лондон грандининг бразилияликни ўз томонига оғдириб олиш бўйича кучли истагидан хабардор.
Винисиуснинг «Реал» билан амалдаги шартномаси келаси ёзда ўз ниҳоясига етади. «Қироллик клуби» ҳали ҳам форварднинг молиявий талабларини қондира олмаяпти, аммо музокаралар ҳали якунлангани йўқ.













