Кириш Регистрация
06/08 19:00 Сўғдиёна - Андижон
06/08 20:00 Пахтакор - Бухоро
07/08 19:00 Сурхон - Навбаҳор
07/08 19:30 Локомотив - Динамо
07/08 20:00 Хоразм - Машъал

Санчо яна Дортмундга қайтиши мумкин: «Боруссия» музокараларни давом эттирмоқда

Баҳо:
+ | -

Жейдон Санчо яна бир бор Дортмунднинг «Боруссия» клубига қайтиши мумкин. 26 ёшли футболчи эркин агентга айланди — унинг «Манчестер Юнайтед» билан шартномаси ўз ниҳоясига етди.

Transfer News Live нашрининг Sky Sports'га таяниб хабар беришича, «асаларилар» англиялик футболчининг вакиллари билан музокараларни давом эттирмоқда. Ўйинчи бир нечта Европа ва Саудия клублари билан оғзаки келишувга эга, аммо у ҳали якуний қарорга келгани йўқ.

Санчо 2017 йилдан 2021 йилгача «Боруссия» сафида тўп сурган, сўнгра 2023/24 йилги мавсумнинг иккинчи ярмини жамоада ижара асосида ўтказган эди. Ўтган мавсумда вингерни ижарага олган «Астон Вилла» уни тўлиқ сотиб олишга қизиқиш билдирмади.

Киритилди: 09:56, 06.08.2026.
Ўқилди: 468 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик