«Ньюкасл» ярим ҳимоячиси Бруно Гимараэс яқин орада расман «Арсенал» сафига бориб қўшилади.
28 ёшли футболчи трансфер олдидан тиббий кўрикдан ўтди, хабар беради инсайдер Фабрицио Романо. Бразилиялик «канонирлар» билан тўрт йилга мўлжалланган шартнома имзолайди.
Чоршанба куни Лондон гранди бош мураббийи Микель Артета бўлажак янги аъзо билан шахсан суҳбатлашди. Испаниялик мутахассис анчадан бери ўз жамоасида «қарғалар» хавбекини кўришни истаб келаётган эди.
Битим «Арсенал»га 75 миллион фунт стерлингга (тахминан 87,5 миллион евро) тушади. Трансфер ҳақида яқин вақт ичида расман эълон қилинади.
Бруно Гимараэс 2022 йилнинг бошидан бери «Ньюкасл» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.













