Кириш Регистрация
06/08 19:00 Сўғдиёна - Андижон
06/08 20:00 Пахтакор - Бухоро
07/08 19:00 Сурхон - Навбаҳор
07/08 19:30 Локомотив - Динамо
07/08 20:00 Хоразм - Машъал

Рубен Диаш ўзи билан ўйнаган энг паст баҳоланган футболчи ким эканлигини айтди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Рубен Диаш собиқ сардор Бернарду Силвани ўзи билан бир майдонда тўп сурган футболчилар орасида энг муносиб баҳоланмаган (паст баҳо берилган) ўйинчи деб ҳисоблайди.

Бернарду 2017 йилда клубга келиб қўшилганидан сўнг «Сити» сафида тўққиз мавсум ўтказди ва мисли кўрилмаган муваффақиятлар даврида Пеп Гвардиоланинг энг ишончли футболчиларидан бирига айланди. Португалиялик ярим ҳимоячи Гвардиола қўл остида бошқа ҳар қандай футболчидан кўра кўпроқ ўйинда майдонга тушди ҳамда ярим ҳимоядан тортиб қанотгача бўлган турли позицияларда муҳим роль ўйнади.

Бернарду клуб ичида жуда юқори баҳоланган бўлса-да, Диашнинг фикрича, унинг таъсири «Манчестер Сити»дан ташқаридагилар томонидан ҳар доим ҳам тўлиқ эътироф этилмаган.

Ўзи билан бирга ўйнаган энг муносиб баҳоланмаган футболчини айтиш сўралганда, Диаш шундай деди: «Бернардуни айтиш адолатдан бўлади деб ўйлайман.

Ҳозирда у эришган барча нарсалар тўлиқ англаб етилган ва у клубда тўққиз йил ўтказиб, эндигина жамоани тарк этган бўлса-да, айниқса ўтган мавсумда кўпчилик: «Оҳ, у аслида шунча ишни амалга оширган экан-а», деяётганини ҳис қилдим. Бунгача эса шунчаки: «Эҳ, Бернарду-да», дейишарди.

Одамлар унинг муваффақиятимизга қанчалик чуқур таъсир кўрсатганини билмагандек туюлади, шунинг учун маълум маънода ва узоқ вақт давомида у адолатсиз равишда паст баҳоланган деб айтиш тўғри бўлади».

Киритилди: 10:35, 06.08.2026.
Ўқилди: 679 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик