Кириш Регистрация
06/08 19:00 Сўғдиёна - Андижон
06/08 20:00 Пахтакор - Бухоро
07/08 19:00 Сурхон - Навбаҳор
07/08 19:30 Локомотив - Динамо
07/08 20:00 Хоразм - Машъал

Ферран Торреснинг баёноти унинг "Барселона"дан кетишига сабаб бўлиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Ҳужумчи Ферран Торреснинг яқиндаги баёнотлари унинг "Барселона"дан кетишини тезлаштириши мумкин.

26 ёшли футболчи "ПСЖ" томонидан ўзига бўлган қизиқишни "яхши белги" деб атади, шунингдек, "кўк-анорранглилар" уни олиб қолиш учун чаққонроқ ҳаракат қилишлари кераклигига шаъма қилди. Mundo Deportivo хабарига кўра, "Барселона"да форварднинг ушбу гапларини жамоадан кетиш истагининг очиқ-ошкора ишораси сифатида баҳолашди. Энди Каталония клуби аниқ таклифларни кутмоқда.

Торрес учун асосий даъвогар "ПСЖ" ҳисобланади. "Барса" раҳбарияти парижликлар Жаҳон чемпионати финалидаги ғалаба голи муаллифи учун жозибадор маблағ таклиф қилишларини кутмоқда. Ферраннинг амалдаги шартномаси келаси йили тугайди, аммо уни арзонга сотишмайди.

Киритилди: 11:58, 06.08.2026.
Ўқилди: 642 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик