Кириш Регистрация
06/08 19:00 Сўғдиёна 0-0 Андижон
06/08 20:00 Пахтакор 0-0 Бухоро
07/08 19:00 Сурхон - Навбаҳор
07/08 19:30 Локомотив - Динамо
07/08 20:00 Хоразм - Машъал

"Интер" Федерико Димарко бўйича қарор қабул қилди

Баҳо:
+ | -

La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, "Интер" чап қанот ҳимоячиси Федерико Димарко билан унинг келажагини узоқ муддатга клубга боғлаш мақсадида яқин орада музокаралар ўтказишни режалаштирмоқда.

Унинг амалдаги шартномаси келаси йили тугайди (унда яна бир мавсумга узайтириш варианти мавжуд), аммо "нерадзурри"лар уни 2030 йилгача мўлжалланган янги келишув билан жамоада олиб қолмоқчи.

Италиялик чап қанот ҳимоячиси мавсумга тайёргарлик ўйинларида ажойиб спорт формасида эканини кўрсатмоқда — у "Милан"га гол урди ва "Манчестер Сити"га қарши баҳсда ассистни ўз ҳисобига ёзиб қўйди.

Кристиан Киву тизимининг ажралмас бўлаги деб ҳисобланадиган Димарко ўтган мавсумда А Серияда 7 та гол урган ва 16 та голли узатмага муаллифлик қилган эди.

Киритилди: 12:28, 06.08.2026.
Ўқилди: 633 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик