«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Беньямин Шешко бошқа топ-клублар эътиборини тортишда давом этмоқда.
Форвард билан шартнома имзолашдан «Бавария» ва «Барселона» манфаатдор. Бироқ «қизил иблислар» ҳар иккала жамоага Шешко сотилмаслигини маълум қилишган.
Қайд этилишича, футболчининг ўзи ҳам «МЮ»да ҳамма нарсадан мамнун ва жамоани тарк этиш ниятида эмас.













