Кириш Регистрация

Расман. «ПСЖ» Магнес Аклиушни ўз сафига қўшиб олди

Баҳо:
+ | -

Франциянинг «ПСЖ» клуби ярим ҳимоячи Магнес Аклиушнинг «Монако»дан трансферини расман эълон қилди.

Футболчи билан 2031 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзоланди. Аклиуш Париж клубида 11-рақам остида тўп тепади.

Аввалроқ ОАВда Франция терма жамоаси аъзоси учун «ПСЖ» «Монако»га 50 миллион евро тўлаши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Аклиуш «Монако» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У асосий жамоа сафида 2022 йилнинг ёзидан буён тўп суриб келаётганди.

Ўтган мавсумда ярим ҳимоячи барча мусобақаларда 43 та учрашувда майдонга тушиб, 7 та гол ва 11 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Transfermarkt маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати 50 миллион еврога баҳоланмоқда.

Манба: championat.com
Киритилди: 23:28, 06.08.2026.
Ўқилди: 1363 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7152]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3483]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3266]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3044]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2200]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2188]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2085]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2053]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2013]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1976]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик