Кириш Регистрация
07/08 19:00 Сурхон 0-1 Навбаҳор
07/08 19:30 Локомотив 2-1 Динамо
07/08 20:00 Хоразм 2-0 Машъал
08/08 19:00 Нефтчи - Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор - ОКМК
08/08 20:00 Насаф - Қўқон-1912

Аклиуш: «ПСЖ»га ўтиш — мен учун улкан фахр»

Баҳо:
+ | -

Ярим ҳимоячи Магнес Аклиуш «Монако»дан «ПСЖ»га ўтганидан кейин Париж клуби билан шартнома имзолаганидан сўнгги ҳис-туйғулари билан ўртоқлашди.

Бугун, 6 август куни «ПСЖ» Аклиуш трансферини расман эълон қилди. Футболчи билан 2031 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзоланди.

«“Пари Сен-Жермен” билан шартнома имзолаш мен учун улкан фахр. Мен Париж минтақасида вояга етганман ва бундай нуфузли клубга ўтиш мен ҳамда оилам учун жуда катта аҳамиятга эга.

Менга билдирилган ишонч учун президент Нассер Ал-Хелайфи, Луиш Кампуш ва Луис Энрикега, шунингдек, шу йўлда мени қўллаб-қувватлаган барча инсонларга миннатдорчилик билдираман.

Бу либосни кийишни, ушбу буюк клубда янада ривожланишни ва мухлисларимиз олдида «Пари Сен-Жермен» шарафини муносиб ҳимоя қилиш учун бор кучимни сарфлашни интиқлик билан кутяпман», — деди Аклиуш «ПСЖ» расмий сайтига.

Аклиуш «Монако» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У асосий жамоа сафида 2022 йилнинг ёзидан буён тўп суриб келаётганди.

Ўтган мавсумда ярим ҳимоячи барча мусобақаларда 43 та учрашувда иштирок этиб, 7 та гол ва 11 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt маълумотига кўра, унинг бозор қиймати 50 миллион еврони ташкил этади.

Манба: championat.com
Киритилди: 23:59, 06.08.2026.
Ўқилди: 1028 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик