«Милан» клуби вингери Рафаэлу Леау «Галатасарой» либосига имзо қўйишни истамади.
Мухлис «Милан» аъзоси ёнига Туркия клуби либоси билан яқинлашиб, ундан автограф қолдиришни сўраган.
Португалиялик футболчи фанатнинг бу илтимосини намойишкорона рад этган ва бир неча бор: «Ақлдан озганмисан?» дея такрорлаган.
Олдинроқ «Милан» Леауни «Галатасарой»га 35 миллион евро эвазига сотишдан бош тортгани маълум бўлган эди.













