"Ювентус" ва "Манчестер Юнайтед" ўртасидаги ҳужумчи Жошуа Зиркзее бўйича музокаралар тез суръатлар билан давом этмоқда.
"Қизил иблислар" нидерландиялик футболчини ижарага беришга тайёрлиги ҳақида хабарлар тарқалган. La Gazzetta dello Sport нашрининг хабар беришича, футболчининг ўзи ҳам Туринга ўтишга розилик берган. Томонлар яқинда музокараларда олдинга силжишди, аммо баъзи тафсилотлар ҳали аниқ эмас.
"Бьянконерлар" агар Зиркзее билан шартнома имзоласа, Жонатан Дэвид билан хайрлашиши кутилмоқда. Италия гиганти илгари "ПСЖ"дан француз Рандал Коло-Муанини сотиб олган эди.
Англияга кетишидан олдин Жошуа Зиркзее А Серияда "Болонья" сафида муваффақиятли фаолияти олиб борган.













