Кириш Регистрация
06/08 19:00 Сўғдиёна 1-0 Андижон
06/08 20:00 Пахтакор 2-2 Бухоро
07/08 19:00 Сурхон 0-1 Навбаҳор
07/08 19:30 Локомотив 2-1 Динамо
07/08 20:00 Хоразм 1-0 Машъал
08/08 19:00 Нефтчи - Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор - ОКМК
08/08 20:00 Насаф - Қўқон-1912

«Спортинг» ва «Ноттингем Форест» Диоманде трансфери бўйича келиша олишмади

Баҳо:
+ | -

Maisfutebol нашрининг хабар беришича, Лиссабоннинг «Спортинг» ҳамда Англиянинг «Ноттингем Форест» клублари ҳимоячи Усман Диоманденинг трансфери бўйича келишувга эриша олишмади.

Кот-д'Ивуарлик 22 ёшли марказий ҳимоячининг трансфери тахминан 40 миллион евро атрофида муҳокама қилинаётган эди, аммо икки клуб раҳбарияти ўртасида юзага келган жиддий келишмовчилик сабабли музокаралар тўхтатилди.

Манбаларнинг таъкидлашича, ушбу ёзда трансфер қайта тикланиши учун томонлар ўртасидаги муносабатлар кескин ижобий томонга ўзгариши керак.

Музокаралар давом этаётган бир вақтда Диоманде «Спортинг»нинг мавсум олди барча ўртоқлик ўйинларини ўтказиб юборди.

Агар вазият ўзгаришсиз қолса, 2030 йилнинг июнь ойигача амал қиладиган шартномага эга бўлган футболчи тез орада Руи Боржес бошчилигидаги асосий жамоа машғулотларига қайтади.

Киритилди: 12:41, 07.08.2026.
Ўқилди: 530 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик