Кириш Регистрация
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

Сеул полицияси Хон Мён Бонинг тайинлови бўйича Корея футбол ассоциациясида тинтув ўтказди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ОСИЁ

Сеул полицияси пайшанба куни Хон Мён Бонинг Жанубий Корея терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланишидаги қоидабузарликлар бўйича тергов доирасида Корея футбол ассоциацияси (KFA) штаб-квартирасида тинтув ўтказди, деб хабар бермоқда Reuters.

57 ёшли мутахассис 2024 йилда миллий терма жамоа бош мураббийлигига қайтиб келган эди (у аввал 2013–2014 йилларда ҳам жамоани бошқарган). Ўшанда KFA бир неча ойлик чет эллик номзодлар қидирувидан тўсатдан воз кечиб, Хон Мён Бони қисқа учрашувдан сўнг тасдиқлагани кескин танқидларга сабаб бўлган эди. ЖЧ-2026 даги муваффақиятсизликдан сўнг ушбу муаммо яна кун тартибига чиқди.

Манбанинг ёзишича, ҳали 2024 йилнинг октябрь ойидаёқ Жанубий Корея Спорт вазирлиги KFA Хон Мён Бони тайинлашда ўз ички қоидаларини бузганини ва техник директорнинг мураббий билан учрашуви тўлиқ суҳбат (интервью) ҳисобланмаслигини аниқлаган эди. Бироқ ўшанда ноқонуний ҳаракатлар бўйича тўғридан-тўғри далиллар топилмаган.

ЖЧ-2026 турнирида Жанубий Корея терма жамоаси «А» гуруҳида 3-ўринни эгаллаб, плей-офф босқичига чиқа олмади. Мусобақа якунлангач, Хон Мён Бо истеъфога чиқди. Ўтган ойда бўлиб ўтган парламент эшитувида у депутатларнинг тайинлов чоғида имтиёзларга эга бўлгани ҳақидаги айбловларини рад этди, аммо Жаҳон чемпионатидаги муваффақиятсизлик учун масъулиятни ўз зиммасига олди.

Киритилди: 13:47, 07.08.2026.
Ўқилди: 1900 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Зидан Франция терма жамоасининг ҳужум учлигини танлади [3355]

«Барселона» ёки «Реал»: «Манчестер Юнайтед» футболчиси Испанияга кўчиб ўтишга тайёрланмоқда [2381]

Умарали Раҳмоналиев Европада қайси жамоага мухлислик қилишини айтди [2162]

Ўзбекистон — Эрон, Нидерландия — Германия: 24 сентябрнинг энг муҳим ўйинлари [2067]

Родри дунёнинг энг яхши мураббийини атади — бу Флик эмас [1999]

Фабио Каннаваро Ўзбекистоннинг Аргентина билан режалаштирилган ўйини нега ўтказилмаганини тушунтирди [1946]

Роналду Португалия терма жамоасига мурожаат қилди [1887]

Ўртоқлик беллашуви. Бугун вакилларимиз Фарғонада Эрон жамоасини қабул қилади [1841]

Осиё ўйинлари: Владимир Свечников Ўзбекистонга 32 йилдан сўнг тарихий олтин медални тақдим этди [1797]

Шахмат олимпиадаси. Ўзбекистон Хитойни мағлуб этиб, пешқадамликни янада мустаҳкамлади [1793]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик