Кириш Регистрация
07/08 19:00 Сурхон 0-1 Навбаҳор
07/08 19:30 Локомотив 2-1 Динамо
07/08 20:00 Хоразм 2-0 Машъал
08/08 19:00 Нефтчи - Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор - ОКМК
08/08 20:00 Насаф - Қўқон-1912

УЕФА Инфантино ЖЧ бизнесидаги улушни арзонлаштирилган нархда сотишга урингани ёки уринмаганини текширади

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

УЕФА Fifa Forward Enterprise лойиҳаси атрофидаги можародан сўнг ФИФАнинг тижорат активларини мустақил баҳолашни буюртма қилишни режалаштирмоқда, хабар беради The Guardian.

Европа футбол иттифоқи ФИФА ўз тижорат активларини қай тарзда 20 миллиард долларга баҳолаганини ва ушбу сумма сунъий равишда пасайтирилган ёки пасайтирилмаганини тушуниб олмоқчи. Бекор қилинган лойиҳага кўра, Thrive Capital инвестиция фонди 4,2 миллиард доллар эвазига 21 фоиз улушни олиши керак эди.

«Биз улар Жаҳон чемпионатини арзон-гаров нархда сотган-сотмаганини аниқлашимиз керак. Улар 20 миллиардлик баҳога қандай келишган? Жараён етарлича ишончли бўлганми?» — деди УЕФА режалари билан таниш манба.

ФИФА тақдимотида баҳолаш методологияси ва рақобатли тендер ўтказилгани ҳақида тафсилотлар бўлмагани қўшимча саволларни келтириб чиқарди.

ЖЧ-2026 билан якунланган тўрт йиллик циклда ФИФАнинг даромадлари тахминан 15 миллиард долларни ташкил этди. УЕФА томонидан сўралган таҳлилчиларнинг фикрича, ташкилотнинг бутун тижорат бизнесини 20 миллиард долларга баҳолаш, айниқса, турнирларнинг келажакдаги эҳтимолий кенгайишини ҳисобга олганда, жуда паст бўлиши мумкин.

Fifa Forward Enterprise лойиҳаси Дональд Трампнинг куёви Жаред Кушнернинг акаси Жошуа Кушнер бошқарадиган Американинг Thrive Capital фондига улуш сотишни назарда тутган эди.

ФИФА шиддатли танқидлардан сўнг ўтган ҳафтада битимдан воз кечди. Агар лойиҳа амалга оширилса, УЕФАнинг барча 55 та ассоциацияси ФИФА турнирларини бойкот қилиш билан таҳдид қилган эди.

Киритилди: 13:49, 07.08.2026.
Ўқилди: 492 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик