Кириш Регистрация
07/08 19:00 Сурхон 0-1 Навбаҳор
07/08 19:30 Локомотив 2-1 Динамо
07/08 20:00 Хоразм 2-0 Машъал
08/08 19:00 Нефтчи - Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор - ОКМК
08/08 20:00 Насаф - Қўқон-1912

«Атлетико» Кристиан Ромеро бўйича «Тоттенхэм» билан музокарага киришди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Атлетико» клуби «Тоттенхэм» ҳимоячиси Кристиан Ромеронинг трансфери бўйича музокараларни бошлади. Бу ҳақда инсайдер Бен Жейкобс хабар бермоқда.

Аргентиналик футболчи ўтган ёздаёқ Мадрид клубига ўтишга қизиқиш билдирган эди. Жорий ёзги трансфер ойнасида уни ўз сафига қўшиб олиш имкониятларини Миланнинг «Интер» клуби ҳам ўрганиб чиққан. Бундан ташқари, Ромеро номзоди Лондоннинг «Арсенал» клуби томонидан ҳам муҳокама қилинган.

Шунга қарамай, «Тоттенхэм» ўз ҳимоячисини азалий ва принципиал рақибига сотиш ниятида эмас. «Шпорлар» раҳбарияти «Арсенал» томонидан Ромеро бўйича расмий сўров юборилгани ҳақидаги хабарларни ҳам инкор этмоқда.

28 ёшли аргентиналик ҳимоячи 2021 йилдан бери «Тоттенхэм» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Киритилди: 15:58, 07.08.2026.
Ўқилди: 621 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик