Кириш Регистрация
07/08 19:00 Сурхон 0-1 Навбаҳор
07/08 19:30 Локомотив 2-1 Динамо
07/08 20:00 Хоразм 2-0 Машъал
08/08 19:00 Нефтчи - Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор - ОКМК
08/08 20:00 Насаф - Қўқон-1912

Угандалик футболчи босқинчилар ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди

Баҳо:
+ | -

Уганданинг энг кўп соврин ютган клуби — “Вилла” сардори Девид Овори Кампаладаги уйи яқинида қилинган ҳужум оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда BBC нашри берган.

Полиция маълумотларига кўра, жиноятчиларнинг асосий мақсади футболчининг мобил телефони ва бошқа шахсий буюмларини тортиб олиш бўлган. 27 ёшли Овори талончиларга қаршилик кўрсатишга уринган ва бунинг оқибатида оғир яраланган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ҳужумчилар футболчини тош билан уриб ўлдирган ва воқеа жойидан яширинган. Ҳужумдан сўнг Овори дастлаб энг яқин шифохонага етказилган, кейинроқ эса хусусий тиббиёт муассасасига ўтказилган. Бироқ олинган оғир тан жароҳатлари сабабли у эртаси куни оламдан ўтган.

Уганда футбол федерацияси (FUFA) ушбу мудҳиш воқеага муносабат билдириб, Оворини “нафақат майдонда, балки ундан ташқарида ҳам ҳақиқий етакчи” дея таърифлади.

Овори фаолиятининг катта қисмини ўз ватанида ўтказган. Шунингдек, у Швеция ва Испаниянинг қуйи дивизион клубларида ҳам тўп сурган. Футболчи Уганда ёшлар терма жамоаси ўйинларига жалб қилинган, шунингдек, 2021-йилги Африка Миллатлар Кубоги саралаши доирасида асосий терма жамоа қайдномасига киритилган, бироқ майдонга тушмаган эди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 16:09, 07.08.2026.
Ўқилди: 669 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик