Кириш Регистрация
08/08 19:00 Нефтчи 5-0 Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор 2-3 ОКМК
08/08 20:00 Насаф 0-0 Қўқон-1912

«Монако» Лукаку бўйича музокаралар олиб боряптими?

Баҳо:
+ | -

«Наполи» ҳужумчиси Ромелу Лукаку «Монако» билан музокаралар олиб бормаяпти.

Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо хабар берди. Манба маълумотларига кўра, айни пайтда бельгиялик форварднинг эҳтимолий трансфери бўйича томонлар ўртасида ҳеч қандай алоқа йўқ. Лукаку фаолиятини давом эттириш учун бир нечта вариантларни кўриб чиқмоқда ва у ушбу ёзда Неаполь клубини тарк этиши ҳамон кутилмоқда. Шу билан бирга, «Атланта Юнайтед» футболчига бўлган қизиқишни сақлаб турибди.

Аввалроқ «Монако» Лукакунинг эҳтимолий трансфери ҳақида маълумот сўрагани хабар қилинган эди. ОАВ маълумотларига кўра, «Наполи» бельгиялик ўйинчи билан тахминан 10 миллион евро эвазига хайрлашишга тайёр.

Киритилди: 19:08, 07.08.2026.
Ўқилди: 792 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик