Кириш Регистрация
08/08 19:00 Нефтчи 5-0 Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор 2-3 ОКМК
08/08 20:00 Насаф 0-0 Қўқон-1912

Спаллетти: «Интер» — жиддий рақиб, биз бир тан-бир жон бўлиб ҳаракат қилишимиз керак»

Баҳо:
+ | -

«Ювентус» бош мураббийи Лучано Спаллетти «Интер»га қарши ўртоқлик ўйини олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Учрашув 8 август куни Австралияда бўлиб ўтади.

«Эртанги каби ўйинлар жамоанинг характерини кўрсатиб беради. Айнан шундай баҳсларда тўғри йўлдан бораётганимиз аён бўлади. «Интер» — жуда жиддий рақиб, шу сабабли бутун ўйин давомида бир тан-бир жон бўлиб ҳаракат қилишимиз, ўз режамиз ва кайфиятимизга қатъий амал қилишимиз ҳамда рақибга ҳатто кичик устунликни ҳам бермаслигимиз керак. Биз учун аҳил ва жипслашган жамоа бўлиб қолиш муҳим.

Асосий таркибни танлашда нафақат футболчиларнинг машғулотларда қандай ишлаётганини, балки парвозлар, соат минтақаларининг ўзгариши ва бошқа омилларни ҳам ҳисобга олишим керак. Кенан Йылдызга келсак, унинг вазиятида ҳам юқоридагиларнинг барчасини эътиборга олишим зарур. Эртага эрталаб кимга дам олиш кераклиги, кимга эса йўқлигини муҳокама қиламиз, шу сабабли якуний қарорни ўйин бошланишидан олдин қабул қилишни афзал кўраман. Режа шундай — у бир бўлим ўйнайди», — деди мураббий клуб расмий сайтига.

Киритилди: 19:16, 07.08.2026.
Ўқилди: 707 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик