Испаниянинг «Гранада» клуби Зинедин Зиданнинг ўғли — Люка билан шартномани бекор қилди. У клубда дарвозабон позициясида тўп суриб, охирги икки йилни шу жамоада ўтказган эди. Умумий ҳисобда Люка Зидан мамлакат кубоги ва чемпионатида клуб сафида 4 та ўйинда майдонга тушди.
Бироқ, у билан шартномани узайтирмасликка қарор қилинди, расмиятчилик юзасидан қилинган меҳнати учун миннатдорчилик билдирилди ва кейинги фаолиятида омад тиланди.
Эслатиб ўтамиз, гап Жазоир терма жамоаси дарвозабони ҳақида бормоқда. Илгари Люка «Райо Вальекано», «Эйбар» ва ҳатто «Реал» каби клубларда ҳам тўп сурган.













