Кириш Регистрация
07/08 19:00 Сурхон 0-1 Навбаҳор
07/08 19:30 Локомотив 2-1 Динамо
07/08 20:00 Хоразм 2-0 Машъал
08/08 19:00 Нефтчи - Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор - ОКМК
08/08 20:00 Насаф - Қўқон-1912

Тебас: «Мбаппе — дунёнинг энг яхши учта футболчисидан бири, у спорт формасида бўлганида эса энг яхшисига айланади»

Баҳо:
+ | -

Ла Лига президенти Хавьер Тебас «Реал» ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг даражасини юқори баҳолади.

«Бизга кучли «Реал Мадрид» керак, уларда ҳамиша ажойиб футболчилар бўлган. Улар лигамизнинг суянчи, қолаверса, бошқалар учун намуна ҳисобланади, аммо Ла Лига кескин кураш кечадиган чемпионат бўлиб қолмоқда.

Ишончим комилки, чемпионатни кетма-кет бир оила ёки бир жамоа ютиши мумкин, аммо агар чемпион атиги 85–90 очко тўпласа, бу рақобат жуда юқори эканидан далолат беради.

Мбаппе — дунёнинг энг яхши учта футболчисидан бири, спорт формасида бўлганида эса у дунёнинг энг яхши ўйинчисига айланади. Унинг «Реал»да ўйнаётгани биз учун катта фахр ва у лигамизга қанчалик катта ҳисса қўшаётганига ҳеч кимда шубҳа йўқ», — деди Тебас.

Киритилди: 03:34, 08.08.2026.
Ўқилди: 480 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик