Кириш Регистрация

«Манчестер Сити» 18 ёшли Айюб Буадди трансфери бўйича «Лилль» билан келишувга эришди — Орнштейн

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» Франциянинг «Лилль» клуби билан Марокаш терма жамоаси ярим ҳимоячиси, 18 ёшли Айюб Буаддининг трансфери бўйича принципиал келишувга эришди.

Инсайдер Дэвид Орнштейннинг X ижтимоий тармоғида хабар беришича, клублар футболчининг трансфери бўйича 129 миллион евро миқдорида келишиб олган. Яна 6 миллион евро бонуслар сифатида шартномага киритилади.

Манбага кўра, Буаддининг ўзи ҳам «Манчестер Сити»га ўтишдан манфаатдор ва трансфер жараёни якуний босқичга кирган. Аввалроқ футболчи билан беш йиллик шартнома бўйича келишувга эришилгани хабар қилинган эди.

Ўтган мавсумда Буадди клуб миқёсида барча мусобақаларда 42 та учрашувда иштирок этиб, 1 та голли узатмани амалга оширди.

Футболчининг «Лилль» билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Манба: championat.com
Киритилди: 08:55, 08.08.2026.
Ўқилди: 935 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик