Кириш Регистрация
07/08 19:00 Сурхон 0-1 Навбаҳор
07/08 19:30 Локомотив 2-1 Динамо
07/08 20:00 Хоразм 2-0 Машъал
08/08 19:00 Нефтчи 5-0 Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор 2-3 ОКМК
08/08 20:00 Насаф 0-0 Қўқон-1912

Тальяфико ЖЧ-2026 финалидаги мағлубият ҳақида: «Биз бу Жаҳон чемпионати билан фахрланишимиз керак»

Баҳо:
+ | -

Аргентина терма жамоасининг чап қанот ҳимоячиси Николас Тальяфико жамоанинг ўтиб кетган Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Альбиселесте» мундиалда кетма-кет иккинчи зафардан бир қадам олисда тўхтади. Лионель Скалони жамоаси финалда қўшимча бўлимлар якунига кўра Испанияга имкониятни бой берди (0:1).

«Биз ушбу Жаҳон чемпионати билан фахрланишимиз керак. Кетма-кет иккита финалга етиб келиш, иккита медални қўлга киритиш — осон эмас. Мағлубиятни ҳам тан олишни билиш лозим. Бу медаль сенинг охиригача етганингни, бор кучингни берганингни кўрсатади. Бу жуда катта аҳамиятга эга», – деди клуб даражасида «Лион» шарафини ҳимоя қилаётган 33 ёшли футболчи.

Испанияликларнинг ҳал қилувчи голи 106-дақиқада Ферран Торрес томонидан киритилди.

Киритилди: 10:00, 08.08.2026.
Ўқилди: 519 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик