Кириш Регистрация
07/08 19:00 Сурхон 0-1 Навбаҳор
07/08 19:30 Локомотив 2-1 Динамо
07/08 20:00 Хоразм 2-0 Машъал
08/08 19:00 Нефтчи - Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор - ОКМК
08/08 20:00 Насаф - Қўқон-1912

Клавенесс Блаттернинг уни ФИФА раҳбарлигига номзод сифатида кўрсатгани ҳақидаги баёнотини изоҳлашдан бош тортди

Баҳо:
+ | -

Норвегия футбол федерацияси президенти Лисе Клавенесс Йозеф Блаттернинг уни ФИФА раҳбари лавозимига номзод сифатида кўрсатгани ҳақидаги баёнотига изоҳ беришдан бош тортди.

Олдинроқ Блаттер бу лавозимда аёл киши ўз кучини синаб кўрадиган вақт келганини айтган ва Клавенессга халқаро федерацияни Жанни Инфантино ўрнига бошқаришни таклиф қилган эди.

«Мен ҳали ўйинчи бўлган вақтимда Блаттер президент эди. Унинг аёллар калтароқ шортикларда ўйнашини хоҳлагани ёдимда ва мен бунга ўшандаёқ изоҳ бериб бўлганман. Аммо унинг бу янги баёнотини изоҳлаб ўтирмайман», — деди Клавенесс NRK телеканали эфирида.

ФИФАнинг янги президенти сайлови 2027 йилнинг март ойида Марокашда бўлиб ўтади. Ҳозирга қадар Инфантино ягона номзод бўлиб турибди.

Олдинроқ УЕФА, КОНКАКАФ ва ОФК Инфантинони лавозимидан четлаштиришни хоҳлаётганини маълум қилган эди. УЕФА ушбу талаб бажарилмагунча ФИФАнинг расмий турнирларига бойкот эълон қилиш билан таҳдид қилди.

Киритилди: 14:08, 08.08.2026.
Ўқилди: 334 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик