Кириш Регистрация
07/08 19:00 Сурхон 0-1 Навбаҳор
07/08 19:30 Локомотив 2-1 Динамо
07/08 20:00 Хоразм 2-0 Машъал
08/08 19:00 Нефтчи - Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор - ОКМК
08/08 20:00 Насаф - Қўқон-1912

Трубин шу ёзда «Бенфика»ни тарк этмоқчи

Баҳо:
+ | -

«Бенфика»нинг украиналик дарвозабони Анатолий Трубин ушбу ёзда Португалия клубини тарк этишни хоҳламоқда.

Хабар қилинишича, украиналик футболчи ўзини клуб лойиҳасидан тобора четда қолганини ҳис қилмоқда. шунингдек, посбон Европа Лигаси-2026/27 саралашининг учинчи босқичида «Хартс»га қарши ўтказилган дастлабки ўйинда (6:1) захира ўриндиғида қолганидан норози.

Олдинроқ Трубин «ПСЖ», Мадриднинг «Реал», «Тоттенхэм» ва «Астон Вилла» клубларининг қизиқишлар рўйхатига киритилгани ҳақида хабар берилган эди. шунингдек, украиналик посбонга «Ювентус» ҳам даъвогарлик қилмоқда. «Бенфика» дарвозабон трансферидан камида 20 миллион евро ишлаб олмоқчи.

«Бенфика» Португалия чемпионатининг янги мавсумини 9 август куни «Академика Визеу»га қарши ўйин билан бошлайди. Мураббий Марку Силва жамоаси 13 август куни Европа Лигаси саралаши доирасида «Хартс»га қарши жавоб учрашувини ўтказади.

Киритилди: 14:40, 08.08.2026.
Ўқилди: 364 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик