«Ливерпуль» «Барселона» марказий ҳимоячиси Рональд Араухо трансфери бўйича битимни якунламоқда.
Англия клуби футболчини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олади. Олдинроқ хабар берилганидек, ушбу банди мажбурий ҳисобланмайди.
Mundo Deportivo нашрининг маълум қилишича, уругвайлик футболчини тўлиқ сотиб олиш суммаси 55 миллион еврони ташкил этади.
Ўтган мавсумда Араухо Ла Лигада 24 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол муаллифига айланган.













