«Барселона» ҳимоячиси Рональд Араухо фаолиятини «Ливерпуль»да ижара асосида давом эттиради. Клублар ўртасидаги келишувда мавсум якунида уругвайлик футболчининг трансфер ҳуқуқини тўлиқ сотиб олиш имконияти ҳам кўзда тутилган.
Mundo Deportivo маълумотига кўра, Араухони тўлиқ трансфер қилиш қиймати 55 миллион еврони ташкил этади. Футболчининг доимий равишда «Ливерпуль»да қолиши-қолмаслиги мавсум якунида фақат инглиз клубининг қарорига боғлиқ бўлади.
Манба таъкидлашича, «Ливерпуль»даги юқори интенсивликка асосланган ўйин услуби Араухога мос келади. Шунингдек, Англия Премьер-лигасидаги футбол услуби уругвайлик ҳимоячининг кучли жиҳатларига тўғри келади.
Араухо ўтган мавсумда Ла Лигада 24 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 2 та сариқ карточка олди. Чемпионлар лигасида эса 10 та баҳсда иштирок этиб, 1 та сариқ ва 1 та қизил карточка билан кифояланди.













