Кириш Регистрация

Расман: «Ривер Плейт» Тьяго Альмада трансферини «Атлетико» билан келишиб олди

Баҳо:
+ | -

«Ривер Плейт» Мадриднинг «Атлетико» клуби билан Тьяго Алмадани тўлиқ трансфер қилиш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда аргентиналик клуб расмий сайти хабар берди.

Маълум қилинишича, футболчи яқин соатларда Аргентинага йўл олиб, янги жамоаси ихтиёрига қўшилади. Трансфернинг молиявий тафсилотлари ҳозирча ошкор қилинмаган.

Аввалроқ бошқа манбалар «Ривер Плейт» Альмада трансфери учун тахминан 22 миллион евро тўлаши мумкинлиги ҳақида хабар берган эди.

25 ёшли аргентиналик футболчи ўтган мавсумда Испания чемпионатининг 27 та учрашувида майдонга тушиб, 3 та гол ва 1 та ассист қайд этди.

Алмада 2026 йилги Жаҳон чемпионатида Аргентина терма жамоаси таркибида иштирок этди ва жамоаси билан мусобақада кумуш медальни қўлга киритди.

Киритилди: 20:28, 08.08.2026.
Ўқилди: 1303 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик