Кириш Регистрация
07/08 19:00 Сурхон 0-1 Навбаҳор
07/08 19:30 Локомотив 2-1 Динамо
07/08 20:00 Хоразм 2-0 Машъал
08/08 19:00 Нефтчи 5-0 Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор 2-3 ОКМК
08/08 20:00 Насаф 0-0 Қўқон-1912

Суперлига. ОКМК голларга бой ўтган ўйинда "Бунёдкор"ни мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 16-турида «Бунёдкор» ўз майдонида ОКМКни қабул қилди. Қизиқарли ва голларга бой кечган учрашувда меҳмонлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувда ҳисоб 26-дақиқада очилди. «Бунёдкор» футболчиси Дмитрий Плетнёв жамоасини олдинга олиб чиқди.

33-дақиқада ОКМК пенальти ишлаб олди ва Сиаваш Ҳақназарий тўпни аниқ зарба билан дарвозага йўллаб, ҳисобни тенглаштирди.

39-дақиқада Нодирбек Абдураззоқов ОКМКни олдинга олиб чиқди. Орадан уч дақиқа ўтиб, Азиз Холмуродов меҳмонларнинг учинчи голини урди.

Иккинчи бўлим бошида, 47-дақиқада Носиржон Абдусаломов «Бунёдкор»нинг иккинчи голига муаллифлик қилиб, ҳисобни 2:3 кўринишига келтирди.

Қолган дақиқаларда бошқа гол урилмади ва ОКМК муҳим уч очкога эга чиқди.

Олмалиқликлар 28 очко билан 4-ўринга кўтарилди. "Бунёдкор" 19 очко билан 10-поғонада.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 21:40, 08.08.2026.
Ўқилди: 375 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик