Кириш Регистрация
08/08 19:00 Нефтчи 5-0 Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор 2-3 ОКМК
08/08 20:00 Насаф 0-0 Қўқон-1912

Нега Хаби Алонсо айнан “Челси”ни танлади?

Баҳо:
+ | -

“Челси” бош мураббийи Хаби Алонсо нима сабабдан Лондон клубини бошқаришга қарор қилгани ҳақидаги саволга жавоб берди.

“Нега айнан ‘Челси’? Мен футболни яхши кўраман, ‘Челси’ эса дунёдаги энг буюк клублардан бири. Бу имкониятга эга бўлганимдан фахрланаман ва буни катта шараф деб биламан. Бу улкан салоҳиятга эга клуб. Энди менинг мақсадим — муваффақиятга эришиш”, дейди Алонсо.

Алонсо 2026 йилнинг 1 июль куни расман “Челси” бош мураббийи этиб тайинланди ва 2026 йилда жамоани бошқарган учинчи мутахассисга айланди. 2025/26 йилги мавсумнинг биринчи ярмида клубни бошқарган италиялик Энсо Мареска истеъфога чиқарилганидан сўнг, бош мураббийлик лавозимида Лиам Росенёр ва Калум Макфарлейн фаолият олиб борди.

Хаби Алонсо эса ўтган мавсумни Мадриднинг “Реал” клубида бош мураббий сифатида бошлаган. Испаниялик мутахассис 2026 йил январь ойида Мадрид клубини тарк этган.

Аввалроқ, испаниялик мутахассис “Челси” таркибини Мадриднинг “Реал” клубининг икки нафар футболчиси билан кучайтирмоқчи экани хабар қилинган эди.

Лондон клубининг янги мураббийи Арда Гюлер ва Альваро Каррерасни ўз жамоасида кўришдан манфаатдор. Бунда футболчилар билан боғлиқ вазият турлича ривожланмоқда. Алонсо “Реал”дан кетганидан кейин таркибдаги жойини йўқотган Каррерас Лондонга кўчиб ўтиш вариантини кўриб чиқишга тайёр, Арда Гюлер эса Мадрид клубини тарк этишни истамайди.

Туркиялик ярим ҳимоячи айнан “Реал”да муваффақиятга эришишдан умидвор ва “Челси” томонидан қизиқиш бўлишига қарамай, ҳозирча жамоасини ўзгартиришни режалаштирмаяпти.

Шу билан бирга, Каррерас аввалроқ унинг Мадрид клубига ўтишини талаб қилган Алонсо қўл остида ўйнашга хайрихоҳлик билдирган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 23:03, 08.08.2026.
Ўқилди: 713 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик