Кириш Регистрация

«Реал» ўртоқлик ўйинида «Ференцварош»ни мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби ўртоқлик ўйинида Венгриянинг «Ференцварош» жамоасини ўз майдонида мағлуб этди. Учрашув 2:1 ҳисобида якунланди.

Жозе Моуриньо шогирдлари учрашувнинг 41-дақиқасида ҳисобни очишди. Арда Гюлер бурчак зарбасини амалга оширгач, тўп Алексис Сирияга, сўнг Марио Ривасга узатилди. Ривас йиқила туриб боши билан зарба йўллаб, ушбу узатмани муваффақиятли якунлади. 48-дақиқада Карлос Эспи Федерико Вальверденинг узатмасини дарвозанинг ўнг пастки бурчагига йўналтириб, меҳмонларнинг устунлигини икки баробарга оширди.

57-дақиқада мезбонлар ўзларининг ягона голини уришди. Захариассеннинг ўнг қанотдан узатган тўпини Хёйсен қайтармади, Рюдигер эса тўпга биринчи бўлиб етиб бора олмади ва Кенан Кодро якуний ҳисобни ўрнатди.

«Реал»нинг олдинда «Депортиво» ва «Шальке 04» жамоаларига қарши ўртоқлик ўйинлари режалаштирилган.

Киритилди: 06:38, 09.08.2026.
Ўқилди: 1344 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик