Кириш Регистрация

«Реал» ҳужумчиси «Манчестер Юнайтед» қизиқишлари доирасида

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Эндрик «Манчестер Юнайтед»нинг эътиборини тортди.

20 ёшли футболчи ижарага ўтишга тайёр, чунки келаётган мавсумда «қаймоқранглилар»нинг асосий таркибидан муқим ўрин эгаллаши даргумон. indykaila News маълумотларига кўра, «қизил иблислар» бразилиялик футболчининг вакиллари билан боғланишган. Ҳужумчининг ўзи ҳам трансфер ғоясини маъқулламоқда, бироқ ҳозирча музокаралар дастлабки босқичда турибди.

Эндрик ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини Франциянинг «Лион» клубида ўтказган эди. Аввалроқ футболчини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олиш имкониятини кўриб чиқаётган Италиянинг «Рома» клуби унга асосий даъвогар сифатида тилга олинганди.

Киритилди: 06:57, 09.08.2026.
Ўқилди: 1317 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик