Кириш Регистрация

Флик мавсумолди ўйинларидаги «Барселона»нинг ўйинига баҳо берди

Баҳо:
+1 | -

«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик бир оқшомда «Ноттингем Форест» ва «Удинезе»га қарши ўтказилган иккита ўртоқлик учрашувидан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Жамоалар бир-бирларига қарши биттадан тайм ўтказишди. «Кўк-анорранглилар» Англиядан келган рақибни мағлуб этишди (1:0), сўнгра Италия жамоасига худди шундай ҳисобда имкониятни бой беришди.

«Кучли рақибларга қарши яхши ўйинлар бўлди. Биз бундан анча яхшироқ ўйнашимиз мумкин, лекин якунда натижадан қониқдим. Кечаги машғулотларда жамоанинг ҳаракатлари менга унчалик ёқмаганди, бугун эса ҳаммаси яхшироқ кечди», — деди германиялик мутахассис журналистлар билан суҳбатда.

16 август куни каталонияликлар Швейцариянинг «Базель» клубига қарши мавсумолди учрашувини ўтказишади.

Киритилди: 07:04, 09.08.2026.
Ўқилди: 1164 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик