«Сантос»нинг бразилиялик ҳужумчиси Неймар 2027 йилнинг январида «Интер Майами»га ўтиши мумкин, деб хабар беради LIBERTA DEPRE X ижтимоий тармоғида Фелипе Мелога таянган ҳолда.
Манбага кўра, Неймарнинг 2027 йил январидан эътиборан «Интер Майами»да тўп суриш эҳтимоли жуда юқори. Лионель Месси, Каземиро ва Луис Суарес тўп сураётган АҚШ клуби «Сантос»нинг 10-рақамли футболчиси учун фаолиятини давом эттиришнинг энг эҳтимолий варианти сифатида қаралмоқда.
Манбанинг таъкидлашича, айнан «Интер Майами» Неймар профессионал фаолиятини якунлайдиган клубга айланиши мумкин.
Аввалроқ Неймар Месси билан биргаликда «Барселона» ва «ПСЖ» клубларида тўп сурган эди.













