Кириш Регистрация
08/08 19:00 Нефтчи 5-0 Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор 2-3 ОКМК
08/08 20:00 Насаф 0-0 Қўқон-1912

Бенатия: «Янги авлод ўз хатолари сабабли қайғурмайди»

Баҳо:
+ | -

«Марсель»нинг собиқ спорт директори Меҳди Бенатия янги авлод футболчиларига таъриф берди.

«Футболчи ўзини сиз хоҳлагандек тутмаганида, унга барча ўйлаганларини юзига айтиши учун қандайдир важоҳатлироқ йигитни, одатда мени юборишарди. Кейин эса мураббий аралашади: "Унинг айтаётганлари сенинг манфаатинг учун, буни тузатишинг керак. Мен эса санга ёрдам бераман".

Иштиёқи қолмаган бугунги авлод билан мураббийга уларнинг қалбига йўл топиш учун тўғри ёндашув керак. Шундагина улар югуришга ва гол уришга қодир бўлишади.

Агар ҳаддан ташқари тўғридан-тўғри гапирсанг, улар: "Э, мураббийга тупурдим, бизда беш йиллик шартнома бор, уни эса барибир ярим йилдан кейин ҳайдаб юборишади", деб ўйлашади.

Мавсумолди дастурини берганингда, уларнинг қанчаси ҳақиқатан ҳам шахсий мураббий ёллаб, таътил пайтида шуғулланади? Ўз айблари сабаб мағлубиятга учрашганда — у муқаррар вазиятни бой берган ҳужумчи бўладими ёки ўз ўйинчисини ўтказиб юборган ҳимоячими — уларнинг қанчаси бундан ҳақиқатан ҳам қайғуради? Улар шунчаки ҳеч нарса бўлмагандек давом этаверишади. Албатта, ҳаммаси эмас, лекин 80 фоизи шундай», — деб таъкидлади Бенатия.

Киритилди: 08:09, 09.08.2026.
Ўқилди: 701 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик