Исроиллик вингер Анан Халаили Бельгиянинг «Юнион Сент-Жиллуаз» клубидан «Кристал Пэлас»га ўтиш арафасида.
Sport5 маълумотига кўра, Англия клуби бельгияликлар билан футболчининг трансфери бўйича келишувга эришган. Халаили эса «Кристал Пэлас» билан шахсий шартнома шартларини келишиб олган.
Ушбу ёзда 21 ёшли футболчи 25 миллион евро эвазига «Интер»га ўтишига яқин турган эди. Бироқ Халаили тиббий кўрикдан ўта олмагани сабабли битим амалга ошмай қолган.
Футболчининг яқин кунларда «Кристал Пэлас» футболчиси сифатида расман таништирилиши кутилмоқда.
Халаили ўтган мавсумда барча турнирларда 52 та учрашувда 6 та гол ва 6 та голли узатма қайд этган.
«Кристал Пэлас» эса ўтган мавсумни АПЛда 15-ўринда якунлаб, Конференциялар лигаси ғолиби бўлди. Янги мавсумда Англия клуби Европа лигасида иштирок этади.













