Кириш Регистрация
13/08 19:00 Сурхон - Сўғдиёна
13/08 19:00 Андижон - Нефтчи
13/08 20:30 Бухоро - ОКМК

Паредес: «Бу оғир пайтда Мессининг ёнида бўлишни истаймиз»

Баҳо:
+1 | -

«Бока Хуниорс» ярим ҳимоячиси Леандро Паредес Лионель Мессининг оиласида юз берган фожиа ҳақида фикр билдирди. Аввалроқ «Интер Майами» ҳужумчисининг отаси Хорхе Месси вафот этгани ҳақида хабар берилганди.

«Мен ҳалигача Лео билан гаплаша олмадим. У мамлакатга келишини кутяпмиз, бу оғир пайтда унинг ёнида бўлишни истаймиз. Ҳозир бир нечта жамоадошларим билан гаплашиб, Мессининг олдига қачон боришимиз ва у билан бирга бўлишимиз мумкинлигини ҳал қиламиз», — деди Паредеснинг сўзларини All About Argentina келтирди.

Эслатиб ўтамиз, 8 август куни Хорхе Месси 68 ёшида вафот этгани маълум бўлди. Лионель Мессининг отаси узоқ вақт давомида оғир касаллик билан курашиб келган.

Киритилди: 15:59, 09.08.2026.
Ўқилди: 725 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик