«Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов оилавий сабаб жамоасининг «Атлетико»га қарши ўртоқлик учрашувида иштирок этмайди.
Журналист Нарзулла Сайдуллаев маълум қилишича, ўзбекистонлик футболчи бобосининг вафоти муносабати билан клуб раҳбариятидан Жанубий Кореядаги мавсумолди йиғинни эрта тарк этишга рухсат сўраган.
Ҳозирда Ҳусанов Тошкентда экани айтилмоқда. У яқин вақт ичида Манчестерга йўл олиб, «Манчестер Сити»нинг асосий қароргоҳидаги мавсумолди тайёргарлик жараёнига қўшилади.
Шу тариқа, 22 ёшли ҳимоячи бугунги «Атлетико»га қарши режалаштирилган ўртоқлик учрашувини ўтказиб юборади.
«Манчестер Сити» — «Атлетико»: Жамоаларнинг асосий таркиблари маълум бўлди













