Кириш Регистрация
13/08 19:00 Сурхон - Сўғдиёна
13/08 19:00 Андижон - Нефтчи
13/08 20:30 Бухоро - ОКМК

Рэшфорд «Манчестер Юнайтед»нинг машғулот базасига қайтди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Маркус Рэшфорд «Барселона»даги ижара муддати якунланганидан сўнг ўз клубида қолиши мумкин.

Таниқли инсайдер Фабрицио Романо ўз саҳифаларида маълум қилишича, футболчи бугун «Манчестер Юнайтед»нинг Каррингтондаги машғулот базасига етиб борган.

Қайд этилишича, Рэшфордга Туркия ва Саудия Арабистони клублари қизиқиш билдирмоқда. Бироқ ҳужумчи ушбу вариантларни кўриб чиқмаяпти. «Манчестер Юнайтед» эса ўз тарбияланувчисини янги мавсум учун таркибда олиб қолишга тайёр.

Рэшфорд ўтган мавсумни «Барселона»да ижара асосида ўтказди. Ижара муддати якунланганидан сўнг каталонияликлар футболчининг трансфер ҳуқуқини сотиб олмасликка қарор қилди.

Киритилди: 17:02, 09.08.2026.
Ўқилди: 1035 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик