Кириш Регистрация

Кёртис Жонснинг «Монако»га қарши ўйинда иштирок этмаслиги сабаби маълум қилинди

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» ярим ҳимоячиси Кёртис Жонс жамоанинг «Монако»га қарши назорат учрашуви учун таркибига киритилмади.

This Is Anfield маълумотига кўра, 25 ёшли футболчи эҳтиёт чораси сифатида ўйиндан четда қолдирилган. Жонснинг таркибда бўлмаслиги «Ливерпуль»нинг асосий таркиби ва захира ўринбосарлари эълон қилинганида маълум бўлган.

Шунингдек, захира дарвозабонлари Фредди Вудман ва Харви Дэвис ҳам учрашув қайдномасига киритилмаган. Стефан Байчетич эса жисмоний ҳолатини тўлиқ тиклаш устида ишлаётгани сабабли майдонга тушмади.

Жонснинг «Монако»га қарши баҳсда иштирок этмаслиги «Интер» клубининг унга бўлган қизиқиши кучайган бир пайтга тўғри келди. Италияликлар 25 ёшли футболчи учун аввалроқ уч марта таклиф билан чиққан, сўнгги норасмий таклиф қиймати 35 млн евро атрофида бўлган.

«Ливерпуль» Жонснинг трансферини тахминан 40 млн еврога баҳоламоқда. Бироқ бу сумма таклиф қилинган тақдирда ҳам клуб футболчини сотишга шошилмаслиги айтилмоқда.

Жонс «Ливерпуль» билан шартномасининг сўнгги йилига кирган. Футболчининг ўзи эса жамоани тарк этиш вариантига очиқ экани ҳақида маълумотлар бор.

Шунга қарамай, ҳозирча Жонснинг «Монако»га қарши ўйин таркибига киритилмагани унинг «Ливерпуль»дан яқин орада кетиши билан боғлиқ эканига ишора йўқ.

Киритилди: 18:35, 09.08.2026.
Ўқилди: 698 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик