Кириш Регистрация
13/08 19:00 Сурхон - Сўғдиёна
13/08 19:00 Андижон - Нефтчи
13/08 20:30 Бухоро - ОКМК

«Бешиктош» Габриэл Жезус учун «Арсенал» билан музокараларни қайта бошлади

Баҳо:
+ | -

Туркиянинг «Бешиктош» клуби «Арсенал» ҳужумчиси Габриэл Жезус трансфери бўйича Лондон клуби билан алоқаларни қайта тиклади. Бу ҳақда Fanatik хабар берди.

Истанбулликлар янги Суперлига мавсуми олдидан ҳужум чизиғини кучайтиришни режалаштирмоқда. «Бешиктош» раҳбарияти бразилиялик футболчининг вакиллари билан дастлабки расмий музокараларни бошлаган.

Туркия клуби аввалроқ «Арсенал»дан бельгиялик вингер Леандро Троссарни ўз сафига қўшиб олган эди. Энди «Бешиктош» Лондон клубидан яна бир футболчини трансфер қилишга ҳаракат қилмоқда.

Маълумотларга кўра, «Арсенал» 29 ёшли Жезусни 18–25 млн фунт стерлинг оралиғидаги суммага сотишга тайёр.

Бироқ бразилиялик ҳужумчига талаб юқори. Унинг трансферига Италиянинг «Милан» ва «Ювентус» клублари, шунингдек, Бразилиянинг «Палмейрас» жамоаси ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Киритилди: 19:55, 09.08.2026.
Ўқилди: 902 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик