Кириш Регистрация
05/09 00:00 Бетис 1-0 Реал Мадрид
05/09 00:00 Ипсвич 0-2 Ливерпуль
05/09 16:30 Ньюкасл 2-2 Борнмут
05/09 18:00 Қўқон-1912 1-1 Динамо
05/09 18:00 Сўғдиёна 5-2 Машъал
05/09 18:00 Фиорентина 1-2 Торино
05/09 19:00 Брентфорд 1-1 Сандерленд
05/09 19:00 Брайтон 1-1 Лидс
05/09 19:00 Фулхэм 2-3 Кристал Пэлас
05/09 19:00 Манчестер Сити 1-0 Ковентри Сити
05/09 19:00 Ноттингем Форест 0-0 Тоттенхэм
05/09 19:15 Атлетик Бильбао 3-0 Атлетико
05/09 20:15 Қизилқум 3-2 Бухоро
05/09 21:00 Интер 3-2 Наполи
05/09 21:30 Райо Вальекано 3-2 Расинг
05/09 21:30 Халл Сити 0-0 Астон Вилла
05/09 23:45 Рома 2-1 Аталанта
06/09 00:00 Вильярреал 2-3 Депортиво
06/09 18:00 Эвертон - Ман. Юнайтед
06/09 18:00 Фрозиноне - Венеция
06/09 18:00 Парма - Монца
06/09 19:15 Валенсия - Барселона
06/09 20:30 Арсенал - Челси
06/09 21:00 Болонья - Сассуоло
06/09 21:30 Осасуна - Алавес
06/09 21:30 Малага - Леванте
06/09 23:45 Ювентус - Милан
07/09 00:00 Эспаньол - Севилья
07/09 21:30 Кальяри - Лечче
07/09 22:00 Хетафе - Сельта
07/09 23:45 Удинезе - Лацио

Расман: «Комо» «Челси» ҳимоячисини трансфер қилди

Баҳо:
+ | -

«Комо» Англия терма жамоаси ҳимоячиси Трево Чалоба билан шартнома имзолаганини расман маълум қилди.

27 ёшли футболчи «Челси»дан Италия клубига доимий асосда кўчиб ўтди ва «Комо» билан 2031 йилга қадар мўлжалланган шартнома тузди.

Чалоба 9 ёшидан «Челси» академиясида таҳсил олган ва клубнинг барча ёшлар жамоаларида фаолият юритган. Асосий жамоа таркибида мустаҳкам ўрин эгаллашидан олдин у «Ипсвич», «Хаддерсфилд» ҳамда «Лорьян» клубларида ижара асосида тўп сурган.

Ҳимоячининг «Челси»даги дебюти 2021 йилги УЕФА Суперкубоги доирасидаги учрашувда бўлиб ўтган. Лондонликлар мазкур баҳсда ғалаба қозониб, совринни қўлга киритган. Чалоба «Челси» сафида, шунингдек, икки марта клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ва Конференциялар лигасида ғолиб чиққан.

Умуман, Чалоба «Челси» таркибида барча мусобақалар доирасида 150 дан ортиқ учрашувда майдонга тушган.

«Комо» бош мураббийи Сеск Фабрегас футболчининг трансферини юқори баҳолади.

«Трево биз учун муҳим харид ва клубимизнинг амбицияларига мос келадиган футболчи. У энг юқори даражада ўйнаган ва совринларни қўлга киритган. Шу билан бирга, у фаолиятининг янги босқичини бошлаш ва ривожланишда давом этиш истагида», — деди Фабрегас.

«У ҳимоямизга куч, тезлик ва ишонч, шунингдек, ҳужумларни бошлашда техник маҳорат қўшади. Трево жамоа савиясини ошира оладиган етакчи футболчи. Унинг «Комо»ни танлаганидан жуда хурсандман», — дея қўшимча қилди мутахассис.

Transfermarkt маълумотларига кўра, Чалобанинг трансфери 30 миллион еврони ташкил қилган.

Киритилди: 08:29, 10.08.2026.
Ўқилди: 1503 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик