«Монако» хавбеки Ламин Камара «Манчестер Юнайтед»нинг трансфер мақсадлари рўйхатидан ўрин олди.
Журналист Экрем Конурнинг хабар беришича, Англия гранди 22 ёшли футболчини кузатишда давом этмоқда. Монегасклар ён бериш ниятида эмас ва сенегаллик футболчи учун камида 50 миллион евро талаб қилишади. Истиқболли ярим ҳимоячи бўйича музокаралар осон кечмайди.
Абрали Transfermarkt портали мутахассислари Ламин Камаранинг трансфер қийматини 40 миллион еврога баҳоламоқда. Ўтган мавсумда футболчи 31 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилди, жаҳон чемпионатида эса 4 та учрашувда битта ассистни ўз ҳисобига ёзиб қўйди.













