Кириш Регистрация

«Ювентус» ҳужумчи билан хайрлашишга қарор қилди

Баҳо:
+ | -

«Ювентус» нападающийси Аркадиуш Милик ушбу трансфер ойнасида жамоада қолиши амримаҳол.

Инсайдер Николо Скиранинг хабарига кўра, Турин клуби польшалик футболчини сотиш устида ишламоқда. 32 ёшли футболчи «кекса синьора» бош мураббийи Лучано Спаллеттининг режаларидан ўрин олмаган, гарчи яқинда Италия ОАВлари мураббий ҳужумчига имконият беришга тайёрлиги ҳақида ёзган бўлса-да.

Аркадиуш Миликнинг «Ювентус» билан амалдаги шартномаси келаси йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади. Доимий жароҳат муаммолари сабабли футболчи ўтган мавсумда бор-йўғи иккита ўйинда майдонга тушди, ундан олдинги кампанияда эса умуман майдонда кўриниш бермаган эди.

Киритилди: 14:47, 11.08.2026.
Ўқилди: 493 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик