Кириш Регистрация

«Арсенал» «Челси»нинг қимматбаҳо вингерига қизиқиш билдирмоқда

Баҳо:
+ | -

«Челси» футболчиси Педру Нету «Арсенал» эътиборини тортди. «Канонирлар» бош мураббийи Микель Артета ёзги трансфер ойнасининг сўнгги ҳафталарида ҳужум чизиғини кучайтиришни режалаштирмоқда ва португалиялик футболчик номзодлар орасида кўриб чиқилмоқда, деб хабар беради Transfer News Live журналист Саймон Филлипсга таяниб. «Челси» 26 ёшли вингерни сотишга ошиқмаяпти, аммо муносиб таклифларни кўриб чиқишга тайёр, футболчининг ўзи ҳам жамоадан кетиш эҳтимолини истисно этмаяпти.

Аввалроқ Педру Нетуга даъвогарлар сифатида «Манчестер Сити», «Ливерпуль» ва «Тоттенхэм» клублари ҳам тилга олинган эди. Transfermarkt портали «Вулверхэмптон»нинг собиқ юлдузи бозор қийматини 60 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 15:17, 11.08.2026.
Ўқилди: 898 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик