Кириш Регистрация
13/08 19:00 Сурхон - Сўғдиёна
13/08 19:00 Андижон - Нефтчи
13/08 20:30 Бухоро - ОКМК

«Милан» футболчини «Интер»дан тортиб олиши мумкин

Баҳо:
+ | -

«Тоттенхэм» ҳимоячиси Жед Спенс Италиянинг «Милан» клубига ўтиши мумкин. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар бермоқда.

Манба маълумотларига кўра, «россонери» 26 ёшли футболчини сотишга эътибор қаратган, «шпорлар» эса уни тахминан 50 миллион еврога баҳоламоқда. Шунингдек, ҳимоячига «Интер» ҳам анчадан бери қизиқиш билдириб келади.

Таъкидланишича, аввалроқ Спенснинг хизматларига «Рома» ҳам қизиққан, аммо римликлар «Тоттенхэм»нинг молиявий талабларини қондиришга тайёр бўлишмаган. Бундан ташқари, футболчи «Ливерпуль» ва «Манчестер Юнайтед»га ҳам таклиф қилинган. Мерсисайдликлар Спенсдан дарҳол воз кечишган, «қизил иблислар» эса ҳозирча ҳеч қандай жавоб беришгани йўқ.

Ўтган мавсумда ҳимоячи барча турнирларни ҳисобга олган ҳолда 44 та ўйинда майдонга тушган ва натижали ҳаракатлар билан ажралиб турмаган.

Киритилди: 15:24, 11.08.2026.
Ўқилди: 712 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик