«Парма»нинг япониялик посбони Зион Сузуки яқин орада Франциянинг «ПСЖ» клуби аъзосига айланади. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.
Манба маълумотларига кўра, томонлар битимни тўлиқ келишиб олишган. 23 ёшли дарвозабоннинг трансфери Франция чемпионига 35 миллион еврога тушади.
Парижликлар мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиши учун Сузукини дарҳол ижарага беришни режалаштиришмоқда. Футболчи учун асосий даъвогар сифатида «Ювентус» кўрилмоқда.
Ўтган мавсумда Сузуки барча турнирларда 22 та ўйинда майдонга тушиб, 30 та гол ўтказиб юборди ва 6 та учрашувда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.













