«Барселона» ҳимоячиси Жюль Кунде Лондоннинг «Арсенал» клубига ўтиши мумкин. Бу ҳақда Diario Sport нашри хабар бермоқда.
Манба маълумотларига кўра, «канонирлар» 27 ёшли француз трансферига жиддий қизиқиш билдиришмоқда. Кунде «Арсенал» бош мураббийи Микель Артетага жуда маъқул келмоқда, аммо клуб ҳозирча музокараларда сезиларли илгарилашга эришгани йўқ.
Таъкидланишича, «Барселона» қўшимча молиявий маблағларга эҳтиёж сезаётгани сабабли ҳимоячи бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёр, аммо Кунденинг ўзи Каталония грандини тарк этишни хоҳламаяпти ва амалдаги шартномасига (2030 йилгача) мувофиқ жамоада қолишни истайди.
Ўтган мавсумда Кунде барча турнирларни ҳисобга олган ҳолда 47 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилди.













