Кириш Регистрация
13/08 19:00 Сурхон - Сўғдиёна
13/08 19:00 Андижон - Нефтчи
13/08 20:30 Бухоро - ОКМК

«Барселона» Араухога ўринбосар топди

Баҳо:
+ | -1

«Бетис»нинг марказий ҳимоячиси Натан фаолиятини «Барселона»да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда TNT Sports BR хабар бермоқда.

Манба маълумотларига кўра, «Барселона» кетган Рональд Араухонинг ўрнини тўлдириш учун 25 ёшли бразилиялик футболчини сотиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда. «Кўк-анорранглилар» аллақачон «Бетис» билан музокараларни бошлаб юборишган.

Ўтган мавсумда Натан барча турнирларни ҳисобга олган ҳолда 45 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Натаннинг «Бетис» билан амалдаги меҳнат шартномаси 2030 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt интернет-портали мутахассислари ҳимоячининг бозор қийматини 25 миллион еврога баҳолашмоқда.

Киритилди: 15:43, 11.08.2026.
Ўқилди: 1437 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик