Филип Йоргенсен «Страсбур» футболчисига айланди.
Франция клуби 24 ёшли дарвозабонни бир мавсумга ижарага олганини расман эълон қилди.
Йоргенсен «Челси»га 2024 йилда келиб қўшилган эди. Ўтган АПЛ мавсумида у 5 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол ўтказиб юборди.













